1Исроил халқининг Худоси — Сарвари ОламМўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади.
2Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади.
7Эй Мўaб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади.
8Ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади, Бирорта шаҳринг омон қолмайди. Водий вайрон қилинади, Ясси тепалик яксон этилади.” Эгамизнинг каломи шудир.
9Мўaб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади. Шаҳарлари вайрон қилинади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.
10Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин!
11Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган.
12Эгамиз шундай демоқда: “Аммо шундай кунлар келмоқдаки, Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман. Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар. Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар.
13Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!
14“Биз қаҳрамонлармиз, Жасур жангчилармиз”, деб Aйтишга қандай ҳаддингиз сиғди?
15Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади.
16Мўабга кулфат яқинлашмоқда, Фалокат унга елдай учиб келмоқда.