1
2
3Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.
4
5Улар юзларини Қуддус томон бурадилар, у ерга олиб борадиган йўлни суриштирадилар. Эгамизга боғланиб қоладилар, У билан унутилмас, абадий бир аҳд тузадилар.
6Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар.
7Қўйларимга ким дуч келган бўлса, қўйларимни еди. Душманлар эса шундай деди: “Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.”
8Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг.
9Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир.
10Бобил талон–тарож қилинади, ҳамма талончилари ўлжага тўяди.” Эгамизнинг каломи шудир.
11Эй, халқимни талаган Бобилликлар!
12Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади,
13Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади,
14Эй мерганлар!
15Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг!
16Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг,
17Эгамиз шундай дейди: “Исроил халқи шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга
18Шу сабабдан Мен, Исроил халқининг Худоси —
19Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман, улар Кармил тоғининг ён бағирларида ва Башанда ўтлаб юрадилар.
20Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади. Зеро, Мен асраган халқимни кечираман.
21Эгамиз шундай демоқда:
22Бобилдан жанг шовқин–сурони кўтарилмоқда,
23Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди,
24Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим,
25Эгамиз Ўз аслаҳахонасини очди,
26
27
28Бобилдан қочиб келаётганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб,
29“Бобилга ҳужум қилиш учун камончиларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Исроил халқининг
30Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма
31
32
33Сарвари Олам шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари зулм исканжасида қолишди. Душманларнинг ҳаммаси уларни қаттиқ тутиб турибди. Уларни қўйиб юборишдан бош тортяпти.
34Аммо уларнинг Қутқарувчиси қудратлидир, Унинг номи Сарвари Оламдир. У халқини астойдил ҳимоя қилади, юртига ором беради. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қилади.”
35
36
37
38
39Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади.
40Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Бобил ҳам шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.
41
42
43
44Мен Иордан чакалакзоридаги арслондай яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Бобил халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрайди?! Қандай чўпон Менга қарши тура олади?!
45Шундай экан, Бобил юртига қарши Мен тузган режаларни эшитинглар. Бобил халқи тўғрисида қилган ниятларимга қулоқ тутинглар: Йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари туфайли ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади.
46Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.