1Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди.
2Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби,
3
4Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойнинг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бор лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди.
5Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.
6Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.
7Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо
8Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Зидқиёнинг ҳамма лашкарлари шоҳни ташлаб қочиб кетдилар.
9Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ўша ерда ҳукм қилди.
10Ривлода Зидқиёнинг кўзи олдида ҳамма ўғилларини, сўнг Яҳудо аъёнларини қатл қилди.
11Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди.
12Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили, бешинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди.
13У
14Қўриқчилар сардори бошчилигида ҳамма Бобил лашкарлари Қуддус деворларини йиқитдилар.
15Набизарадон баъзи қашшоқларни, шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқлару қолган–қутган ҳунармандларни асир қилиб олиб кетди.
16Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар, дея ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос.
17Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни,
18Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар.
19Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни,
20Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди.
21Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кaвак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди.
22Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди.
23Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Ҳаммаси бўлиб тўрсимон безакдаги анорлар сони юзта эди.
24Қўриқчилар сардори Набизарадон
25Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг еттита шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди.
26Уларнинг ҳаммасини Ривлога, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди.
27Бобил шоҳи уларни Хомат юртида, Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўзларининг юртидан сургун қилиндилар.
28Навухадназар сургун қилган халқнинг миқдори қуйидагичадир:
29ўн саккизинчи йили Қуддус аҳолисидан 832 нафар кишини,
30йигирма учинчи йили қўриқчилар сардори Набизарадон Яҳудодан 745 нафар кишини сургун қилди. Ҳаммаси бўлиб сургун қилинган халқнинг миқдори 4.600 киши эди.
31Яҳудо шоҳи Ёҳайихин сургунда юрганига ўттиз етти йил бўлганда, Эвилмардух Бобил шоҳи бўлди. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма бешинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинга илтифот кўрсатиб, уни зиндондан олиб чиқди.
32Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра баландроқ мартаба берди.
33Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди.
34Умрининг охиригача Бобил шоҳи тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.