1Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Xакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти.
2Қиз Қуддус гўзал ва латофатлидир, Аммо Мен уни йўқ қилиб ташлайман.
3Шаҳар атрофига жойлашиб олган чўпонлардай, Душманлар Қуддусни қамал қилади. Ҳар бири ўз лашкари учун жой танлайди.
4Улар шундай деб айтишади: “Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурисин! Кун ҳам ботяпти, Oқшом соялари бўй чўзиб қолди.
7Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари, Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти. Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти. У ерда кўрганим хасталигу яралар.
8Эй Қуддус, эсингни йиғиб олгин, Йўқса Мен сендан юз ўгираман. Сени ташландиқ бир жойга айлантираман, Юртингни ҳувиллатиб қўяман.
9Душманларингга айтаман, Улар сени шип–шийдам қиладилар, Бир шингил узуми қолмаган токка ўхшатиб қўядилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
10Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди.
12Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман.” Эгамизнинг каломи шудир.
13“Улар кичкинасидан тортиб каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади.
14Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда “ҳаммаси яхши”, деб айтишади.
15Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар. Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар, Уларни жазолаб, хонавайрон қиламан”, деб айтмоқда Эгамиз.
16Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда: “Чорраҳаларда туриб қаранг, Қадимги йўллар ҳақида сўранг, Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг. Ўша йўлдан юринг, Шунда кўнглингиз таскин топади.” Аммо улар: “Йўқ, у йўлдан юрмаймиз”, дедилар.
17Эгамиз қўриқчиларни қўйиб, уларга: “Бурғунинг жанговар садоларига қулоқ солинглар”, деб тайинлади. Улар эса “Қулоқ солмаймиз”, деб айтдилар.
19Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибатидир шудир. Зотан улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар.
20Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Куйдириладиган назрларингизни Мен қабул қилмайман, Қурбонликларингиздан хушнуд бўлмайман.”
21Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халққа тўғоноқ соламан, Оталар фарзандлари билан бирга қоқилиб тушадилар, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.”
22Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан одамлар келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда.
23Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.”