1Еремиёга
2“Эганг уйининг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: Эй жамики
3
4“Эгамизнинг
5Агар ҳақиқатан ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, бир–бирингизга нисбатан адолатли бўлсангиз,
6мусофирларга, етим ва беваларга зулм қилмасангиз, бу юртда айбсиз одамнинг қонини тўкмасангиз, бошингизга фалокат келтирадиган бошқа худоларга эргашмасангиз,
7бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар.
8Аммо сизлар ёлғон сўзларга ишоняпсизлар.
9Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга
10Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, “Биз хавф–хатардан холимиз!” деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?!
11Айтинглар–чи, Менинг номим билан аталган бу уй сизлар учун қароқчилар уяси бўлиб қолдими?! Қилган барча ишларингизни Мен Ўз кўзим билан кўриб турибман–ку!” деб айтмоқда Эгамиз.
12“Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен илк бор ўша жойни улуғланишим учун танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар.
13Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз”, деб айтмоқда Эгамиз.
14“Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман.
15Қондошингиз
16Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман.
17Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида улар нималар қилаётганини кўрмаяпсанми?!
18Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, Само Қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни келтириш учун бегона худоларга
19Эгамиз шундай демоқда: “Бу қилмишлари билан улар Менга эмас, ўзларига зарар келтирмоқда–ку! Ўзларини шарманда қилишмоқда–ку!”
20Шу сабабдан,
21Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизлар
22Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимда уларга нафақат қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликларга оид амрлар берган эдим,
23балки уларга яна шундай амр берган эдим: “Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.”
24Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларини қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар.
25Аждодларингиз Мисрдан чиққан кунидан бошлаб шу кунга қадар, кетма–кет пайғамбар қулларимни уларнинг олдиларига жўнатдим.
26Аммо улар Менга қулоқ ҳам солмадилар, эътибор ҳам бермадилар. Улар қайсар эдилар, ёвуз қилмишлари билан ота–боболаридан ҳам ўтиб тушдилар.
27Эй Еремиё, сен бориб, айтганларимнинг ҳаммасини уларга етказасан, лекин улар сенга қулоқ солишмайди. Уларга хитоб қиласан, аммо улар сенга жавоб беришмайди.
28Шунинг учун сен уларга шундай деб айт: “Сизнинг халқингиз Эгаси Худога итоат қилмади, Унинг гапига кирмади. Ҳақиқат қолмабди, оғзингиздан ҳақ сўз чиқмайдиган бўлди.”
29“Эй Қуддус аҳолиси, аза тутинг!
30Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар.
31Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.”
32Эгамиз шундай демоқда: “Қараб туринг! Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги, деб атамайди. Бу жой “Қирғин водийси” деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.
33Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди.
34Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.”