1Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида улар ўтирмайди.
2Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади, Туну кун таълимотининг мағзини чақади.
3Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, омади келади.
4Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғувчи сомонга ўхшайди.