Забур 100:1-8 UZV2013 - Bible AI

1Довуд саноси. [1] Садоқатингни, адолатингни куйлайман, Сени, эй Эгам, тараннум этаман.

2Бенуқсон ҳаёт кечиришни ўрганаман, Қачон бунга эришаман?

2 Пок юрак ила ўз уйимда умр кечираман.

3Кўз олдимга бирорта жирканч нарса қўймайман. Қинғир ишлардан нафратланаман, Мен уларга ҳеч қўшилмайман.

4Терс ишларни рад қиламан, Ёмонлик мендан узоқ бўлади.

5Дўсти ортидан ғийбат қиладиганни йўқ қиламан, Такаббурлик билан қарайдиган кўзларга, Мағрур юракка асло тоқат қилмайман.

6Ёнимда истиқомат қилсинлар, дея Юртимнинг содиқ одамларига хайрихоҳ бўламан. Нуқсонсиз йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат қилади.

7Ҳийлагарлар менинг саройимда қолмайди, Ёлғончилар қаршимда турмайди.

8Ҳар саҳар юртдаги фосиқларни қираман, Эй Эгам, Сенинг шаҳрингдан бадкирдорларни йўқ қиламан.