23Эгамизга бирга сажда қилгани Халқлару шоҳликлар йиғилади.
24Ҳали ёш пайтимда Эгам мени заиф қилди, Кунларимни Унинг Ўзи қисқартирди.
25Унга фарёд қилдим: “Эй Худойим, Ёш умримни хазон қилмагин, Барча насллар оша Сен доимо борсан.
26Азалда заминнинг пойдеворини [2] Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.
27Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Уларнинг ҳаммаси кийим каби эскириб кетади, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан, Ҳаммасини ташлаб юборасан.
28Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.
29Қулларингнинг фарзандлари хавфсиз яшар, Уларнинг насли Сенинг ҳузурингда барқарор бўлар.”