1Довуд саноси. [1] Эгамиз айтмоқда ҳазратимга: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда [1] ўтиргин.”
2Эй ҳазратим! Эгамиз сенинг ҳукмронлигингни Қуддусдан [2] бошлаб кенгайтирар! Душманларинг ўртасида сен ҳукмронлик қил!
3Сен жанг қиладиган кунда Жангчиларинг ўз хоҳиши билан майдонга чиқади. Эрта тонг ёш йигитларинг Шабнам каби атрофингда тўпланади, Улар муқаддас улуғворликка бурканган [3].
4Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: “Сен Маликсидиқ сингари То абад руҳонийсан.” [4]
5Раббий ўнг томонингда ўтирар, Ғазабланган кунда шоҳларни эзиб ташлар.
6У халқларни ҳукм қилиб, жасадларини уюм қилар, Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар.
7Эй ҳазратим, йўл бўйидаги ирмоқдан сув ичасан, Кучга тўлиб, ғолиб бўлиб турасан.