Забур 114:1-9 UZV2013 - Bible AI

1Эгамни севаман, У мени эшитади, Менинг илтижоларимни У тинглайди.

2Қулоқ бериб мени тинглагани учун Умрим бўйи Эгамга илтижо қиламан.

3Мени ўлим тўрлари ўраб олди, Ўликлар диёрининг [1] азоблари бошимга тушди, Мени босди дарду ғам, аламлар.

4Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқар!”

5Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир.

6Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради.

7Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган.

8Эгам жонимни ўлимдан қутқариб қолди, Кўзларимни ёш тўкишдан, Оёғимни қоқилишдан қутқарди.

9Тириклар диёрида эканман Эгамнинг йўлидан юравераман.