Забур 119:1-7 UZV2013 - Bible AI

1[1-2] Зиёрат қўшиғи [1]. [1-2] Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.

3Эй маккор тил, Эгамиз бошингга не кунни солар экан? Унинг устига яна нима қилар экан сенга?

4У жангчининг ўткир ўқлари билан сени жазолайди, Ёнаётган юлғун бутасининг чўғлари билан сенга жазо беради.

5Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар [2] чодирлари орасида яшайман.

6Тинчликдан нафрат этувчи халқ орасида Яшашдан чарчадим.

7Мен тинчлик тарафдориман, Аммо гапирай, деб оғиз очсам, Улар урушни истайдилар.