Забур 120:1-8 UZV2013 - Bible AI

1Зиёрат қўшиғи. [1] Тоғларга тикаман кўзларимни, Қаердан келар мадад менга?

2Еру осмонни яратган Эгамдан келар мадад менга.

3Қоқилишингга У йўл қўймас, У Посбонингдир, асло мудрамас.

4Ҳа, Исроилнинг Посбонидир У, Мудрамайди, ухламайди У.

5Эгамиздир сенинг посбонинг, Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг.

6Кундузи офтоб сени урмас, Кечаси ой сенга зарар бермас.

7Эгамиз сени барча зарардан асрайди, Жонингни Эгамиз сақлайди.

8Ҳозир ва то абад қаерга борсанг ҳам, Эгамиз сени доим асрайди.