Забур 121:1-9 UZV2013 - Bible AI

1Довуднинг зиёрат қўшиғи. [1]Эгамизнинг уйига борайлик”, деб Менга айтганларида шод бўлдим.

2Мана турибмиз, эй Қуддус, Дарвозаларинг ичкарисида.

3Қуддус яхши қурилган шаҳардир, Деворлари бир–бирига туташтириб солингандир.

4Исроил халқига берилган қонунга кўра, Қабилалар у ерга чиқиб борарлар! Ҳа, Эгамизнинг қабилалари Унга шукр айтмоқ учун чиқиб борарлар!

5У ерда ҳукм тахтлари ўрнашган, Ҳа, Довуд хонадонининг тахтлари У ерда жойлашган.

6Дуо қилинг Қуддуснинг тинчлиги учун: “Уни севганлар ҳузур–ҳаловат топсин.

7Деворлари ичида тинчлик бўлсин, Қалъалари бехатар бўлсин.”

8Қариндошларим, дўстларим ҳақи–ҳурмати, Қуддусга тинчлик бўлсин, дея айтаман.

9Эгамиз Худонинг уйи ҳақи–ҳурмати Қуддуснинг иқболини излайман.