1Довуднинг зиёрат қўшиғи. [1] Энди Исроил шундай десин: “Эгамиз биз томонда бўлмаса эди,
2Ҳа, Эгамиз биз томонда бўлмаса эди, Ғанимларимиз бизга ҳужум қилганда,
3Улар бизга ғазабини сочганда, Бизни тириклайин ютган бўларди.
4Тўфон бизни гирдобига тортган бўларди, Сел бизни босиб олган бўларди.