Забур 124:1-5 UZV2013 - Bible AI

1Зиёрат қўшиғи. [1] Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар.

2Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир.

3Фосиқ шоҳнинг салтанат ҳассаси Доимо солиҳларнинг юртида қолмайди. Бўлмаса солиҳлар қўлларини ёмон ишларга узатади.

4Эй Эгам, юраги тўғри бўлганларга, Яхшиларга яхшилик қилгин.

5Эй Эгам, эгри йўлларга бурилганларни Бадкирдорлар билан бирга ҳайдаб юборгин. Исроил узра тинчлик бўлсин!