2Эрта туриб, кеч ётганингиз ҳам, Овқат топай, деб тортган машаққатингиз ҳам бекор. Эгамиз Ўз севганларининг эҳтиёжини Уйқуларида ҳам қондиради [1].
3Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир.
4Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир.
5Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир! Шаҳар дарвозаси олдида Душмани билан даъволашганда, У шарманда бўлиб қолмайди.