1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. [1] Аҳмоқлар [1] ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар бузуқлардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир.
2“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз осмондан боқар.
3Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ!
4Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборар, Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди.
5Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Худо солиҳлар биландир бирга.
6Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир.
7Эҳ, Қуддусдан [2]Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай!