1Зиёрат қўшиғи.[1] Эй Эгам, эслагин Довудни, У тортган барча азоб–уқубатларни!
2Эй Эгам, у Сенга қасам ичганди. Эй Ёқубнинг қудратли Худоси, У Сенга ваъда берганди:
3“Мен асло уйимга кирмайман, Ёки ўрнимга ётмайман.
4[4-5] Кўзларимга уйқу бермайман, Қовоқларим юмилишига йўл қўймайман. Эгамиз учун бир жой топмагунимча, Ёқубнинг қудратли Худоси учун Бир маскан бўлмагунча ҳеч дам олмайман.”
6Аҳд сандиғи Эфратда [1], деб эшитгандик, Биз уни Ёр [2] далаларида топиб олдик.
7“Эгамизнинг масканига борайлик, Унинг пойига сажда қилайлик”, дедик.
8Қани, кел, эй Эгам, оромгоҳингга Қудратинг рамзи бўлган сандиқ билан бирга.