Забур 132:1-3 UZV2013 - Bible AI

1Довуднинг зиёрат қўшиғи. [1] Нақадар яхшидир, ёқимлидир Биродарлар бирга аҳил яшасалар.

2Аҳиллик Ҳоруннинг бошига суртилиб, Соқолигача оқиб тушган қимматбаҳо мойдайдир [1], Кийимлари ёқасидан оқиб тушган мой кабидир.

3Сион тоғларига келадиган барака [2] Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради.