1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизнинг номига мадҳиялар бўлсин! Ҳамду сано айтинг, эй Эгамизнинг қуллари,
2Эй Эгамизнинг уйида хизмат қиладиганлар, Эй Эгамиз уйининг ҳовлисида хизмат қиладиганлар!
3Эгамизга ҳамду санолар бўлсин, У яхшидир! Тараннум этинг Уни, бу [1] ёқимлидир.
4Эгамиз Ўзи учун Ёқуб наслини танлади. Ҳа, Ўзимнинг хазинам, деб Исроил халқини танлади.
5Ҳа, биламан, Эгамиз улуғдир, Раббимиз барча худолардан юксакдир.
6Осмонда ҳам, заминда ҳам, Денгизларда, жамики тубсиз сувларда Эгамиз истаганини қилади.
7У ернинг тўрт томонидан булутларни олиб келади, Ёмғир билан бирга чақмоқ юборади, Омборларидан шамол олиб келади.
8Эгамиз Мисрнинг тўнғичларини, Инсон ҳамда ҳайвонларнинг биринчи туғилганини урди [2].
9Фиръавн ва унинг ҳамма аъёнларига қарши Мисрнинг орасига Эгамиз аломату мўъжизаларни юборди [3].
10У кўп эллар, халқларни қирган, Қудратли шоҳларни бўғизлаган.
11Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни, Ҳамда Канъоннинг барча шоҳларини қирган [4].
12Уларнинг ерини Исроил халқига мулк қилиб берди.
13Эгамизнинг номи то абад давом этар, Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар.
14Эгамиз Ўз халқига адолат қилади, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.
15Халқларнинг худолари эса кумуш, олтиндан, Инсон қўлларининг маҳсулларидир.
16Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар.
17Қулоқлари бор уларнинг, эшита олмас, Улар асло нафас ололмас.
18Бутларни барпо қилганлар, бутларга ишонганлар Худди уларга ўхшаган бўлиб қолар.
19Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Ҳорун хонадони [5], мадҳиялар айтинг Эгамизга!
20Эй Леви хонадони [6], олқишлар айтинг Эгамизга! Эй Эгамиздан қўрққанлар, мадҳиялар айтинг Унга!
21Қуддусда истиқомат қиладиган Эгамизга Сионда олқишлар айтинг!
21 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!