1Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
2Шукрона айтинг худоларнинг Худосига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
3Шукрона айтинг эгаларнинг Эгасига, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
4Шукрона айтинг Унга, Фақатгина У буюк ажойиботлар кўрсатади. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
5Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга [1], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
6Шукрона айтинг сувлар узра ерни барпо қилганга [2], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
7Шукрона айтинг улкан ёритқичларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
8Кундузи нур сочиб турсин, дея Қуёшни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
9Тун узра нур сочиб турсин, дея Юлдузлару ойни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир.
10Шукрона айтинг Мисрнинг тўнғичларини урганга [3], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
11Шукрона айтинг Мисрдан Исроилни олиб чиққанга [4], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
12Шукрона айтинг йўғон билакларию Кучли қўли ила Исроилни олиб чиққанга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
13Шукрона айтинг Қизил денгизни [5] иккига бўлганга [6], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
14Шукрона айтинг Исроилни денгиз ўртасидан ўтказганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
15Шукрона айтинг фиръавн ва унинг лашкарини Қизил Денгизга улоқтирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
16Шукрона айтинг Ўз халқини саҳро бўйлаб олиб ўтганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
17Шукрона айтинг буюк шоҳларни ҳалок қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
18Шукрона айтинг қудратли шоҳларни қирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
19Шукрона айтинг Амор халқининг шоҳи Сихўнни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
20Шукрона айтинг Башан шоҳи Ўгни ўлдирганга [7], Унинг содиқ севгиси абадийдир.
21Шукрона айтинг уларнинг ерини Ўз халқига мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
22Шукрона айтинг у ерларни Ўз қули Исроилга мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
23Шукрона айтинг хор бўлганимизда бизни эслаганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
24Шукрона айтинг бизни душманларимиздан қутқарганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
25Шукрона айтинг барча жонзотларни озиқлантирадиганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
26Шукрона айтинг Самовий Худога, Унинг содиқ севгиси абадийдир.