1Довуд саноси. [1] Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда? [1]
2Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшайди, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшайди.
3Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди, Дўстларига ёмонлик қилмаганлар яшайди, Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар яшайди.
4Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди, Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди, Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди.
5Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди.