1Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан, Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан!
2Эй Унинг фаришталари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй Унинг самовий лашкарлари, Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
3Унга ҳамду санолар бўлсин, эй қуёш, эй ой, Ҳамду санолар бўлсин Унга, нурли юлдузлар!
4Ҳамду санолар бўлсин Унга, эй фалаклар тоқи, Эй самолар узра жойлашган сувлар! [1]
5Эгамизга ҳамду сано айтсин улар, Эгамизнинг амри билан яратилган улар.
6Эгамиз бир фармон билан уларни то абад жойига ўрнаштирди, Бу фармон бекор қилинмайди.
7Ер юзидан Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эй жамики тубсиз сувлар, денгиз махлуқлари,
8Эй чақмоқ, қор, дўл, булутлар, Унинг амрига бўйсунувчи бўронлар Эгамизга ҳамду санолар айтинг!
9Мадҳиялар айтинг Унга, эй тоғлар, жамики қирлар, Мевали дарахтлар, жамики садр дарахтлари!
10Ҳамду сано айтинг Унга, Эй ёввойи ҳайвонлар, жамики чорва, Судралиб юрувчилару учар қушлар!
11Мадҳиялар айтинг Унга, Эй заминдаги шоҳлар, жамики халқлар, Шаҳзодалар, заминдаги ҳамма ҳукмдорлар!
12Унга ҳамду сано айтинг йигитлар, қизлар, Ёшу қари — ҳаммангиз бирга.
13Ҳаммаси Эгамизга ҳамду сано айтсин, Фақатгина Унинг номи буюкдир, Шуҳрати замину осмондан баланддир.
14Эгамиз Ўз халқини қудратли қилди [2]. Тақводорлари — қадрдони Исроил халқи Унга ҳамду сано айтишларига сабаб берди.
14 Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!