4Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида [1] юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг [2], Хивичинг [3] мени ҳимоя қилади.
5Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Менинг косам ҳам тўлиб–тошган.
6Умрим бўйи фақат инояту шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.