1 Довуд саноси. [1] Сенга илтижо қиламан, эй Эгам , Мени эшитмай қолмагин, эй суянган Қоям . Агар менга гапирмай сукут сақласанг, Қабрга тушган одам каби бўлиб қоламан.
2 Эшитгин, Сенга илтижо қиламан. Муқаддас масканингга [1] қўлларимни чўзиб, Фарёд қилиб, Сендан мадад сўрайман.
3 Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин, Уларнинг қилмишлари ёмонликдир, Қўшниларига тилёғламалик қилади, Юракларида эса ёвуз ниятдир.
4 Қилмишига яраша уларни жазолагин, Ифлосликларига яраша жазо бергин. Қабиҳ ишларига яраша жазолагин, Хизматига яраша уларга қайтаргин.
5 Эй Эгам, улар ишларингни қадрламас, Сенинг ижодингга эътибор қилмас, Сен уларни йиқитасан, Улар қайтиб тикланолмас.
6 Олқишлар бўлсин Эгамизга , Илтижоларимни У эшитди.
7 Эгам — менинг қудратим, қалқонимдир, Юракдан Унга умид боғлаганман. Эгам менга мадад берди, бахтиёрман. Қўшиғим ила Унга шукрона айтаман.
8 Эгамиз Ўз халқининг қудратидир, Ўзи танлаган шоҳнинг нажот қўрғонидир.
9 Халқингга нажот бер, эй Эгам, Ўз элатингга барака бергин. Уларнинг чўпони бўлгин, То абад уларга ғамхўрлик қилгин.
© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти