Забур 28:1-11 UZV2013 - Bible AI

1Довуд саноси. [1] Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар [1], Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг.

2Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг, Муқаддас либосда [2] Эгамизга сажда қилинг!

3Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради.

4Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир.

5Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини [3] парчалаб ташлайди.

6Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини [4] ёввойи бузоқдай сакратади.

7Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради,

8Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини [5] ларзага солади.

9Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади [6], Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди.

10Эгамиз тўфон [7] узра тахт қурган эди, Эгамиз абадий Шоҳ каби тахт қурган.

11Эгамиз Ўз халқига куч ато этсин, Ўз халқига тинчлик билан барака берсин.