Забур 45:1-12 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг [1] қўшиғи. “Қизлар” куйига айтилган.

2Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.

3Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам.

4Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам.

5Бир дарё бор, унинг сувлари Олиб келар шодлик Худо шаҳрига [2], Худойи Таолонинг муқаддас маконига.

6Шаҳарда Худо тургани учун, Шаҳар ҳеч ҳам йиқилмасдан туради, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади.

7Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худо овози гулдирайди, ер эриб кетади.

8Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.

9Келинг, Эгамизнинг ишларини кўринг, Ер юзига келтирган кулфатни кўринг.

10Бутун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни [3] оловда ёқиб, шундай дейди:

11“Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.”

12Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир.