1Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг [1] саноси.
2Эй халқлар! Ҳаммангиз қарсак чалинг, Севинч ҳайқириқлари ила Худони куйланг!
3Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ шоҳимиз.
4У бизга итоат эттирди халқларни, Оёғимиз остига ташлади улусларни.
5Ўзи суйган Ёқубнинг фахрли мулкини Эгамиз биз учун юрт қилиб танлади.
6Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди.
7Ҳамду сано куйланг Худога, мадҳлар куйланг! Ҳа, Шоҳимизга мадҳлар куйланг! Ҳамду сано куйланг!
8Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг!
9Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо!
10Иброҳим Худосининг халқи билан бирга Тўпланарлар халқларнинг ҳукмдорлари. Заминнинг шоҳлари [2] — Худоники, Ғоят баланд юксалгандир У.