8Ахир, ҳеч ким ҳаётини [2] пул тўлаб қутқара олмас, Ёки унинг учун Худога тўлов беролмас.
9Инсон ҳаёти учун тўлов ғоят қимматдир, Ҳеч қандай тўлов етарли бўлмас.
10Йўқса инсон то абад яшарди, Қабр юзини асло кўрмасди.
11Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқага қолади.
12Юртларга ўзларининг номини берганда ҳам, Мозор то абад уйи бўлиб қолади, Маскани наслдан–наслга ўтаверади [3].
13Бойлигига қарамай инсон то абад қолмас, Ўладиган жонзотга ўхшайди улар.
14Ўзларига ишонганларнинг қисмати шудир, Уларнинг сўзини маъқуллаганларнинг тақдири шудир:
15Қўйлар каби ўликлар диёрига ҳайдаладилар, Ўлим уларнинг чўпони бўлади, Тонгда тўғри инсонлар уларнинг устидан ҳукмрон бўлади, Таналари чириб кетади, Ўликлар диёри [4] уларнинг қасри бўлади.
16Ўликлар диёри ҳукмидан Худо мени қутқаради, Шубҳасиз, У мени Ўз ёнига олади.