6Такаббурлар ҳузурингда тура олмайдилар, Ҳамма бадкирдорларни Сен ёмон кўрасан.
7Ёлғон гапирадиганларни Сен қириб ташлайсан, Эй Эгам, қонхўр, ёлғончилардан Сен жирканасан.
8Мен эса содиқ севгинг мўллиги сабаб Сенинг уйингга кираман. МуқаддасМаъбадингда таъзим қиламан, Қўрқув ила Сенга сажда қиламан.
9Нақадар душманларим кўп, эй Эгам, Одиллигинг билан мени сўқмоғингдан етакла, Ўз йўлларингни менга равшан қил.
10Душманларим оғзидан ҳақиқат чиқмайди, Уларнинг юраклари бало–офатдир. Оғизлари очилган қабр кабидир, Тиллари хушомад қилади.
11Эй Худо, улар гуноҳкордир, жазолагин! Ниятлари ўзларининг бошига етсин. Улар Сенга қарши исён қилганлар. Гуноҳлари кўплиги учун уларни ҳайдаб юборгин.
12Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, То абад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин.
13Эй Эгам! Сен солиҳ кишиларга барака берасан, Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади.