1[1-2] Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд бизнинг орамизда яшириниб юрибди”, деганларида [1], Довуднинг айтган қасидаси.
3Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин!
4Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни!
5Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар.
6Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан.
7Душманларимнинг қабиҳлиги ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин!
8Шод бўлиб, Сенга қурбонлик келтираман, Ўзинг яхшисан, эй Эгам, Сенга шукр айтаман!
9Сақладинг ҳар қандай кулфатдан мени, Кўзларим кўрди душманларим мағлубиятини.