Забур 57:1-12 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Довуд қўшиғи.

2Эй ҳукмдорлар! Наҳот сиз адолатли қарор чиқарасиз?! Наҳот сизлар тўғрилик ила халқларни ҳукм қиласиз?!

3Йўқ, ахир, юракларингиз адолатсизликка тўла–ку! Ер юзида қўлларингиз зўравонликни тақсимлайди–ку!

4Фосиқлар онасининг қорнидаёқ адашади, Ёлғончилар туғилишданоқ йўлдан озади.

5Уларнинг заҳри илоннинг заҳрига ўхшайди, Кар илонга ўхшаб қулоқларини беркитади.

6Илон ўйнатувчилар куйини эшитмайди, Моҳир афсунгарни асло эшитмайди.

7Синдир уларнинг тишларини, эй Худо, Суғуриб ол шерваччаларнинг қозиқ тишларини, эй Эгам!

8Улар оқар сувдай йўқ бўлиб кетсин, Уларнинг ўқлари нишонга тегмайдиган бўлсин.

9Балчиққа ботиб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин, Онаси қорнидан ўлик туғилиб, Ҳеч қачон қуёш кўрмаган чақалоқдай бўлсин.

10Ёнаётган тикан қозонни тез қиздиргандай Фосиқни шунчалик тез супуриб йўқ қилгин.

11Фосиқдан ўч олинганда, солиҳ севинади, Уларнинг қонида солиҳ оёқларини ювади.

12Одамлар айтар: “Шубҳасиз, солиҳга мукофот бордир, Ер юзида ҳукм қилувчи Худо албатта бордир.”