1[1-2] Ижрочилар раҳбарига. “Нилуфар гул шаҳодати” куйига айтилган. Таълим учун. Довуд Орам–Нахрайим [1] ва Орам–Зўво [2] халқи билан жанг қилгандан кейин [3] Йўаб қайтиб келиб, ўн икки минг эдомликни Туз водийсида [4] ўлдирганда, Довуднинг айтган қўшиғи.
3Эй Худо, бизни тарк этдинг, Мудофаамизни ёриб ўтдинг, Биздан ғазабландинг, Энди бизни олдинги ҳолимизга қайтаргин!
4Ерни силкитдинг, ёриқлар очдинг, Ёриқларни тузатгин, ер тебранмоқда.
5Халқингга кўп азоблар бердинг, Каловланиб юрсин, деб ичгани шароб [5] бердинг.
6Улар камон ўқларидан яшириниб олсин, дея [6] Ўзингдан қўрққанларга ишора бериб, байроқ кўрсатасан.
7Ўнг қўлинг ила ғалаба ато қилгин, Бизга жавоб бергин [7], Ўзингнинг севганларинг нажот топсин.
8Эй Худо, Ўз муқаддас маконингдан ваъда бергансан [8]: “Шодланиб, Шакамни [9] бўлиб ташлайман, Сухўт водийсини [10] тақсимлаб бераман.
9Гилад Меникидир, Манаше [11] Меникидир, Эфрайим дубулғамдир, Яҳудо [12] салтанат ҳассамдир.
10Мўаб Менинг қўлювгичимдир, Эдом узра чориғимни отаман [13], Олқишла мени, эй Филистлар! [14]”
11Эҳ, қанийди мустаҳкам шаҳарга [15] мени олиб борсалар, Эдомга мени бошлаб борсалар.
12Эй Худо, ахир, бизни Ўзинг рад этдинг–ку! Лашкаримизга йўлбошчилик қилмаяпсан–ку энди!
13Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда.
14Эй Худо, Сен билан биз ғолиб бўламиз, Душманларимизни Сен янчиб ташлайсан.