Забур 60:1-9 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд саноси.

2Эшитгин, эй Худо, оҳу ноламни, Тинглагин менинг ибодатимни.

3Ернинг у четидан Сенга ёлвораман, Юрагим қон бўлганда, Сени чақираман. Етиб бўлмас баланд қояга мени олиб чиққин.

4Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан.

5Чодирингда то абад маскан қилай, Қанотларинг соясида паноҳ топай.

6Ахир, эй Худо, онтимни эшитгансан, Номингдан қўрққанларнинг мулкидан менга ато қилгансан.

7Шоҳнинг умрини узайтиргин, Насллар оша ҳаётини давом эттиргин.

8Эй Худо, у то абад ҳузурингда тахтда ўтирсин, Содиқ севгинг, садоқатинг ила уни ҳимоя қилгин.

9Шунда сенга ҳар доим ҳамду сано куйлайман, Берган онтимни ҳар куни адо этаман.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>