1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Эй Худо, овозимни эшитгин илтижо қилганимда, Ҳаётимни душман ваҳимасидан қутқаргин.
3Фосиқнинг фитнасидан мени яширгин, Бадкирдорлар тўдасидан ҳимоя қилгин.
4Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади.
5Айбсиз одамни пистирмадан туриб отади, Ҳеч қўрқмай, бирданига унга ўқ узади.
6Бир–бирининг қабиҳ режаларин қўллаб–қувватлайди, Яширинча тузоқ қўйишга тил бириктиради, “Буни ким ҳам кўрарди”, деб ўйлайди.
7Улар адолатсизликни қасд қилади: “Ажойиб режа туздик”, деб айтади. Албатта инсон фикри, юрагини билиб бўлмайди.
8Худо эса фосиқларга ўқ узади, Тўсатдан улар яраланади.
9Уларнинг тили ўзларининг бошини ейди, Уларни кўрганлар қалтираб кетади.