1Ижрочилар раҳбарига. Бизни Эгамизнинг ёдига солиш учун айтилган. Довуд саноси.
2Эй Худо, нажот бер менга, Келгин тезда, эй Эгам, мадад бер менга.
3Жонимга қасд қилганлар шарманда бўлсин, Ниятлари барбод бўлсин. Ҳалокатимни истаганлар уятда қолсин, Шармандаю шармисор бўлсин.
4“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар Шарманда бўлиб, орқага қайтсин.
5Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин. Сенинг нажотингни севганлар: “Худо буюкдир!” деб доимо айтсин.
6Эҳ, мен ғариб, бечораман, Тезда келгин менга, эй Худо! Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Эгам!