Забур 74:1-11 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. “Хароб этма” куйига айтилган. Осифнинг [1] саноси. Қўшиқ.

2Эй Худо, Сенга шукрлар айтамиз, Шукрлар айтамиз, Сен бизга яқинсан, Мўъжизаларинг ҳақида одамлар гапиради.

3Худо айтар: “Белгиланган вақтни танлайман, Ҳаққонийлик билан ҳукм қиламан.

4Замин ва ундаги инсонлар титраган пайтда Замин устунларини [2] маҳкам ушлаган Менман.”

5Мақтанчоқларга Худо айтар: “Мақтанмагин”, Фосиққа айтар: “Кучинг билан мақтанмагин.

6Гердайиб, самоларга кучингни кўрсатма, Қайсарларча киборлик билан гапирма.”

7Ҳеч ким шарқдан ёки ғарбдан ёхуд саҳродан Инсонни юксалтира олмайди.

8Ҳукм қиладиган Худодир, Бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар.

9Ғазаб косаси Эгамизнинг қўлида, Зиравор қўшилган кўпикли шаробга [3] тўла. У шаробни қуяди, Оламдаги жамики фосиқлар эса Қуйқумигача ичиб тугатади.

10Мен то абад Ёқубнинг Худоси ҳақида гапираман, Уни ҳамду сано ила тараннум этаман.

11Худо айтар: “Фосиқларнинг кучини қирқаман, Солиҳларнинг қудратини ошираман.”