Забур 75:1-13 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. Торли асбоблар жўрлигида. Осифнинг [1] саноси. Қўшиқ.

2Яҳудо юртида Худо машҳурдир, Исроилда Унинг номи буюкдир.

3Унинг чодири Қуддусдадир [2], Макони Сиондадир.

4Ўша ерда синдирди оташдай ўқларни, Қалқону қилични, жанг қуролларини.

5Эй Худо, нақадар буюксан! Ўлжага бой тоғлардан Сен улуғворсан!

6Жасур аскарлар ўлжа бўлиб ётибди, Улар ўлим уйқусига кетган. Биронта жангчининг Қўл кўтаришга кучи қолмади.

7Эй Ёқубнинг Худоси! Сенинг ҳайқириғингдан, Отлару чавандозлар карахт бўлиб ётибди.

8Чиндан ҳам Сен қўрқинчлисан, Ким бардош бера олар Сенинг қаршингда, Ғазабинг қўзғалган пайтда?!

9[9-10] Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг! Эй Худо! Сен ҳукм қилай, деб, Оламдаги мазлумларни қутқарай, деб қўзғалдинг. Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди.

11Инсонга бўлган ғазабинг [3] Ўзингга ҳамду сано келтирар, Ғазабингдан қутулганларни атрофингга тўплайсан [4].

12Эгангиз Худога онтингизни адо қилинглар, Қўрқинчли Худога атрофидагилари [5] Ҳадялар олиб келсинлар!

13Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.