1Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Довуд саноси.
2Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир! Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг! [1]
3Душманларингнинг, қасоскорларнинг Овозини ўчирай, дея Сен болалар ва чақалоқларни Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.
4Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим, Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.
5Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?! Бандалар [2] недирки, Сен уларни ардоқлайсан?!
6Сен уларни Ўзингдан [3] андак паст қилдинг, Иззату шараф тожини уларга кийгиздинг.
7Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг [4], Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг:
8Жамики молу қўйларни ҳам, Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам,
9Самодаги қушлару денгиз балиқларини — Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни. Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг.
10Эй Эгам, бизнинг Раббимиз! Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир!