1Осифнинг [1] саноси. [1] Худо раислик қилар самодаги кенгашида [2], У ҳукм чиқарар худолар [3] орасида:
2“Қачонгача сизлар ноҳақ ҳукм қиласиз?! Фосиққа тарафкашлик қиласиз?!
3Заиф, етимларга адолат кўрсатинг, Мазлум, қашшоқларнинг ҳақини ҳимоя қилинг.
4Заиф, муҳтожларни қутқаринг, Фосиқнинг қўлидан уларни озод этинг.
5Ҳеч нарсани билмайсиз, тушунмайсиз, Сизлар зулматда юрасиз, Заминнинг пойдевори [4] ларзага келади.
6Айтдимки: ‘Ҳаммангиз худодирсиз, Худойи Таолонинг ўғилларисиз.’
7Аммо оддий одамдай ўлиб кетасиз, Ҳар қандай ҳукмдор каби қулайсиз.”
8Қани, эй Худо, оламни ҳукм қил, Зотан, ҳамма халқлар Сеникидир.