Забур 82:1-19 UZV2013 - Bible AI

1Осифнинг [1] саноси. Қўшиқ.

2Эй Худо, сукут сақламагин, Жимжит бўлма, эй Худо, жим турмагин.

3Душманларинг шовқин–сурон солмоқда, Ғанимларинг исён қилмоқда.

4Айёрлик билан улар халқингга фитна қилади, Сен ардоқлаганларга қарши қасд қилади.

5Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик, То абад унутилсин Исроилнинг номи.”

6[6-8] Эдомликлар ва Исмоил авлодлари, Мўабликлар [2] ва Ҳожар насллари [3], Габол [4], Оммон ва Омолек [5] халқлари, Тир халқи билан Филистия [6] Якдил бўлиб фитна қилади, Сенга қарши иттифоқ тузади.

9Лут насли [7] билан иттифоқ тузиб, Оссурия ҳам уларга қўшилганди.

10Уларни Мидиёнларни жазолаганингдай [8] жазола, Хишон сойлигида Сисаро, Ёбинни қирганингдай [9] жазола.

11Улар Эндўрда ҳалок бўлгандилар, Ерга ташланган гўнгдай бўлгандилар.

12Орив ва Заёвдай [10] қилиб, уларнинг йўлбошчиларини ўлдир, Барча шаҳзодаларини Зевах ва Залмунодай [11] қилгин.

13Ахир, улар: “Худонинг ўтлоқларини Ўзимизники қилиб олайлик”, дедилар.

14Эй Худойим, уларни хазондай совургин, Шамолдаги сомондай уларни учиргин.

15[15-16] Ўрмонни аланга ёндиргандай, Уларни бўронларинг ила таъқиб қил. Тепаликларни олов билан куйдиргандай Уларни довулларинг ила даҳшатга сол.

17Юзларини шармандаликдан қизартир, Токи улар, эй Эгам, Сенга интилсин.

18Улар доим шарманда бўлиб, қўрқувга тушсин, Бадном бўлиб, йўқ бўлиб кетсин.

19Улар билсин ёлғиз Сен Эгамиз эканингни, Сен ер юзида буюк ҳукмдор эканингни.