Забур 83:1-13 UZV2013 - Bible AI

1Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида. Кўрах наслининг [1] саноси.

2Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам!

3Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар.

4Эй Сарвари Олам, Шоҳим, Худойим! Қурбонгоҳинг ёнида чумчуқ ҳам бир уй топган, Полапонларим учун жой топай, дея Қалдирғоч ҳам ўзи учун бир ин қурган.

5Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар, Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.

6Бахтлидир Сендан қудрат олган одамлар, Қуддусни чин дилдан зиёрат қилишга интиладиганлар.

7Қақраган сойликдан [2] улар ўтар эканлар, Булоқлар оқа бошлар, Илк ёмғир бу ерни сув ҳавзаларига [3] тўлдирар.

8Улар юрган сари кучайиб борар, Эй Худо, улар Қуддусда [4] ҳузурингда ҳозир бўлар.

9Эй Парвардигори Олам — Эгам, эшит ибодатимни, Эй Ёқубнинг Худоси, тинглагин мени.

10Эй Худо, қара шоҳга — қалқонимизга, Ўзинг мой суртиб танлаганга лутф қилгин.

11Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан. Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон, Фосиқлар чодирларида яшагандан кўра.

12Эй Парвардигор Эгам, қуёш, қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан.

13Эй Сарвари Олам, Сендан умид қилган одам бахтлидир!