1Кўрах наслининг [1] саноси. Қўшиқ.
2Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда [2] турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус [3] дарвозаларини кўпроқ севади.
3Эй Худонинг шаҳри! Сен тўғрингда Худо ажойиб сўзлар айтган:
4“Мени эътироф этадиганлар орасида Мисрни [4], Бобилни, Филистияни, Тир [5] билан Ҳабашистонни [6] ҳам қайд қиламан. Одамлар уларни ҳам: ‘Қуддусда туғилган’, деб айтади.”
5Ҳа, Қуддус ҳақида одамлар шу сўзни айтади: “Ҳар бири ўша ерда туғилган, Худойи Таолонинг Ўзи Қуддусни мустаҳкам қилади.”
6Эгамиз халқларнинг рўйхатини тузиб: “Бу одам ҳам Қуддусда туғилган”, деб ёзади.
7Хониш қилиб, рақс тушиб улар: “Ҳаётим манбаи Сендадир”, деб айтади.