1Худойи Таоло паноҳида яшайдиганлар Қодир Худо соясида ором топар.
2Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.”
3Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.
4Сени У патлари остига олар, Унинг қанотлари остида паноҳ топасан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.
5Шунда қўрқмайсан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмайсан кундузи учган ўқдан,
6Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.
7Мингтаси чап ёнингда йиқилиб қолади, Ўн мингтаси ўнг ёнингда йиқилиб қолади, Аммо бу кулфатлар сенга яқин келмайди.
8Фақат кўзларингни оч, шунда кўрасан Фосиқнинг қандай жазо олганини.
9[9-10] Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас.
11У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди.
12Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради.
13Шеру заҳарли илон [1] устидан босиб ўтасан, Йиртқич шервачча, илонни оёғинг остида эзғилайсан.
14Эгамиз шундай дейди: “У мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан.
15У илтижо қилганда Мен жавоб бераман, Оғир кунларида у билан бирга бўламан, Уни қутқариб, унга иззат кўрсатаман.
16Узоқ умр бериб, уни мамнун қиламан, Унга нажот бераман.”