Забур 94:1-11 UZV2013 - Bible AI

1Келинглар, севинч ила Эгамизни куйлайлик, Нажотимиз қоясига шодлик ила ҳайқирайлик.

2Шукрона айтиб, Унинг ҳузурига борайлик, Қўшиқлар айтиб Унга шодлик ила ҳайқирайлик.

3Зотан, Эгамиз улуғ Худодир, Жамики худолар устидан улуғ Шоҳдир.

4Заминнинг энг чуқур жойлари Унинг қўлидадир, Тоғларнинг чўққилари ҳам Уникидир.

5Уникидир Ўзи яратган денгиз ҳам, Қўли барпо қилган қуруқ ер ҳам.

6Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик, Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик.

7У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз, Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз.

7 Эгамиз шундай дейди: “Қанийди бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз!

8Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар Маривадагидай, Саҳродаги Массахда ўша куни улар қилганларидай [1].

9Оталарингиз қилган ишларимни кўрса ҳам, У ерда Мени синаб кўрдилар.

10Қирқ йил у наслдан нафратланиб [2], Шундай дедим: ‘Бу халқ Мендан юз ўгиради, Амрларимга бўйсунишдан бош тортади.’

11Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: ‘Улар фароғат диёримга кирмайди’, дедим [3].”