1 Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг.
2 Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг.
3 Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини.
4 Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир.
5 Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир.
6 Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату гўзаллик Унинг Муқаддас масканидадир.
7 Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг!
8 Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳовлисига киринг!
9 Муқаддас либосда [1] Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг!
10 Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.”
11 Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин.
12 Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Шунда ўрмондаги ҳамма дарахт шодликдан қўшиқ айтсин.
13 Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар.
© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти