Забур 98:1-9 UZV2013 - Bible AI

1Эгамиз шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар узра тахт қурган У! Замин ларзага келсин!

2Эгамиз Қуддусда [1] улуғдир, Жамики халқлар узра юксакдадир.

3Унинг номи улуғ, ҳайбатлидир! Уни мадҳ қилсинлар, Зеро, муқаддасдир У!

4Шоҳ қудратлидир, адолатпарвардир, У одилликни ўрнатган! Ёқуб насли орасида Адолатли ва тўғри ҳукм чиқарган!

5Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У!

6Мусо ва Ҳорун Унинг руҳонийларидан эди, Шомуил ҳам Эгамизга илтижо қилганлардан бири эди. Улар Эгамизга илтижо қилди, У жавоб берди.

7Устун шаклидаги булут ичра улар билан гаплашди, Улар Эгамизнинг фармонларига Ҳамда У берган қонунларига риоя қиларди.

8Уларга жавоб бердинг, эй Эгамиз Худо! Сен уларни кечирувчи Худо бўлдинг, Уларни жазоладинг ёмон йўлдан кетганларида.

9Улуғланглар Эгамиз Худони! Сажда қилинг Унга Ўз муқаддас тоғида [2]. Зеро, муқаддасдир Эгамиз Худо!

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
/div>