1Шукроналик саноси. [1] Эй замин аҳли, Эгамизга шодлик ила ҳайқиринг,
2Хурсанд бўлиб Эгамизга саждалар қилинг, Шодланиб, қўшиқ айтиб, Унинг ҳузурига келинг.
3Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз.
4Шукрона айтиб, дарвозаларидан киринг, Ҳамду сано айтиб, ҳовлиларига киринг. Шукрона айтиб, Унинг номини олқишланг!
5Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадий давом этади, Садоқати эса барча наслларга ўтади.