Закариё 1:1-21 UZV2013 - Bible AI

1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, саккизинчи ойида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.

2[2-3] Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди:
— Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.

2Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда:

4Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларни шундай деб огоҳлантиришган: — Ёмон йўлдан ва қабиҳ қилмишларингиздан қайтинглар. Сарвари Олам шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.

5Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?!

6Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.

7Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили, ўн биринчи ой — Шебат ойининг йигирма тўртинчи кунида, Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли пайғамбар Закариёга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:

8Кечаси мен қизил от минган Эгамизнинг фариштасини кўрдим. У кичик жарликда мирта буталар орасида тўҳтаб турарди. Унинг орқасида эса қизил, жигарранг ва оқ отларда ўтирган чавандозлар турарди.

9Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан: — Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.

9— Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди:

10Шунда мирта буталар орасидаги фаришта жавоб бериб деди: — Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.

11Кейин чавандозлар мирта буталар орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар: — Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё тинч экан.

12Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди: — Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, етмиш йилдан бери улардан ғазабдасан!

13Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага меҳрибон ва тасалли берувчи сўзлар билан жавоб берди.

14Ўша фаришта одамларга қуйидаги ҳабарни эълон қилишимни буюрди:
— Мен Қуддус ва Сионни жуда рашк қиламан.

14Сарвари Олам шундай айтмоқда:

15Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққан эди, мана бу халқлар эса уларнинг бошига тушган кулфатни янада кўпайтиришди. Энди мана шу тинч яшаётган халқлардан ғазабдаман.

16Шунинг учун Эгамиз айтмоқда: — Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай, деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади. Сарвари Оламнинг каломи шудир.

17Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди:
Сарвари Олам демоқда: — Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни, Ўз шаҳрим, деб яна айтаман.

18Мен тепага қараб, тўртта шох кўрдим.

19Мен билан гаплашган фариштадан: — Бу шохлар Яҳудо, Исроил ва Қуддус халқларини сочиб ташлаган ҳукмдорларни билдиради.

19— Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди:

20Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди.

21Мен яна: — Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин, деб тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша шохларни қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди. Юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.

21— Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди:

>