Закариё 11:1-17 UZV2013 - Bible AI

1Эй, Лубнон, оч дарвозаларингни! Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин.

2Эй, сарв дарахти, дод солиб, йиғлагин, Ахир, садр дарахтлари қулади. Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди. Башан юрти эманлари, дод солиб, йиғланг, Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари Кесиб ташланди ахир.

3Ана, эшитинг! Чўпонларнинг йиғисин, Ахир, кўм–кўк яйловлар нобуд бўлди. Қулоқ солинг шерларнинг ўкиришига, Ахир, Иордан бутазорлари нобуд бўлди.

4Эгам Худо менга шундай деди: — Бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпонлик қилгин.

5Қўйларни сотиб олганлар уларни ўлдириб, жазосиз юрибдилар. Қўйларни сотганлар эса: “Худога ҳамду санолар бўлсин! Биз боймиз”, дейдилар. Қўйларга ҳатто ўз чўпонларининг ҳам раҳми келмайди.

6Мен, Эгангиз шундай айтмоқдаман: “Энди Яҳудо юртидаги одамларга раҳм қилмайман. Мен уларни бир–бирининг қўлига ва ҳукмдорларининг қўлига топшираман. Ҳукмдорлари юртни вайрон қилади. Мен эса ҳеч кимни бу ҳукмдорларнинг қўлидан қутқармайман.”

7Шундай қилиб, мен бўғизланишга олиб кетилаётган қўй сурувига чўпон бўлдим. Мен иккита таёқ олдим. Улардан бирини “Илтифот”, иккинчисини эса “Аҳиллик”, деб атаб, қўйларни боқдим.

8Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Аммо сурувга бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўрар эдилар.

9Шундан кейин мен сурувга:

9— Энди сизларнинг чўпонингиз бўлмайман, — дедим. — Ўладигани ўлсин, ҳалок бўладигани ҳалок бўлсин, қолганлари эса бир–бирининг гўштини есин.

10Мен “Илтифот” номли таёғимни олдим–да, уни синдириб ташладим. Шу орқали Эгамизнинг бутун Исроил халқи билан қилган аҳдини бекор қилдим.

11Шундай қилиб, ўша куни бу аҳд бекор бўлди. Мени кузатиб турган, қаттиқ зулм кўрган сурув бу иш Эгамизнинг сўзи эканлигини тушундилар.

12Кейин мен уларга шундай дедим: Шунда улар менга бор–йўғи ўттиз кумуш танга бердилар.

12— Агар сизлар иш ҳақимни беришни лозим кўрсангиз беринглар, бўлмаса бермай қўяверинглар.

13Шундан кейин Эгамиз менга: Мени баҳолаб, берилган бу арзимас кумуш тангаларни олиб, Эгамиз уйидаги кулолга бердим.

13— Бу кумушни кулолга бергин, — деди.

14Кейин “Аҳиллик”, деб аталган иккинчи таёғимни синдирдим. Шундай қилиб, Яҳудо ва Исроил орасидаги биродарликни бекор қилдим.

15Шундан кейин Эгамиз менга айтди: “Бор, яна бир марта чўпонлик қилгин. Аммо бу сафар фойдасиз чўпондай бўлгин.

16Ҳа, мен бу юртга шундай бир чўпон бераманки, у ҳалок бўлаётганларга қарамайди. Йўқолганларни изламайди, ярадорларга шифо бермайди, соғ бўлганларни озиқлантирмайди. Семиз қўйларни сўйиб ейди, туёқларини ҳам кесиб ташлайди.

17Эй сурувни тарк этадиган қадрсиз чўпоним, Ҳолингга вой! Қилич сенинг қўлингни чопиб, Ўнг кўзингни чиқариб ташласин! Сенинг қўлинг бутунлай қуриб қолсин, Ўнг кўзинг эса кўр бўлсин.”

e>